Шубҳа сабабли 11 ойлик ўғлини каналга ташлаб юборган отага ҳукм ўқилди
Жамият
−
15 Октябрь 2019
11948Наманганда алимент тўлашни хоҳламай 11 ойлик фарзандини каналга ташлаб юборган отага суд ҳукми ўқилди. Фарзандининг ўлимига сабаб бўлган ота 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Айбдор турмуш ўртоғ билан 2017 йил 1 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб, 2018 йил 4 июлда фарзандли бўлган. Ўғли ўзига ўхшамаслгини айтиб, хотини билан жанжаллашган. Доимий камситилишлар натижасда аёл 2019 йилнинг 24 февраль куни ўғлини олиб, отасининг уйига кетиб қолган.
Жорий йилнинг 24 апрелдаги фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан аёлнинг даъвоси қаноатлантирилиб, отадан она фойдасига фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар топган даромадининг 70 фоизи миқдорида алимент тўлаши белгиланган. Ота эса бундан норози бўлган. Қизиғи, фарзанди ўзиники эканига шубҳаси бўлсада, у билан кўришиб туриши учун фуқаролик судига мурожаат қилган. Суд отага ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари онанинг иштирокида соат 10:00дан 12:00 гача фарзанди билан кўришиши учун қарор чиқарган.
Ота жорий йилнинг 8 июнь тонгида ҳам болани кўриш мақсадида собиқ турмуш ўртоғи яшаётган уйга борган. Аёлни чалғитиб болани олиб қочиб, Шимолий Фарғона каналидаги кўприк томонга борган.
“Қандай қилиб ўғлимни сувга ташлаб юборганимни билмай қолдим. Унинг сувга чўкиб кетганини кўрдим. Бироқ сузишни билмаганим учун орқасидан сувга тушмадим. Қўлимда бош кийими қолганини кўриб, темир йўл бўйлаб юрганимда ташлаб юбордим”, деб ота ўз айбига иқрор бўлган.
Айбдор суд қарори билан ундан ундирилиши лозим бўлган алимент пулини тўлашдан қутулиш мақсадида ҳали бир ёшга тўлмаган фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлаб ўлдирган ота қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди судьяси Санобар Мамадалиева томонидан судланувчига ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмида “в, и” бандлари билан 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси