Штайнмайер икки ўзбекистонликни орден билан мукофотлади
Жамият
−
28 Май 2019
3061Бироз аввал, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте институтида бўлиб, муассаса олдидаги майдонда бунёд этилган Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғи очилиш маросимида иштирок этгани, институт фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
Франк-Вальтер Штайнмайер икки нафар Ўзбекистон фуқаросини Германия Федератив Республикасининг юксак мукофотлари билан тақдирлади.
Федерал Президент Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таржимони Мукаррам Каримова ва Марғилон шаҳридан немис тили ўқитувчиси Лидия Осинани “Bundesverdienstkreuz” (“Германия Федератив Республикасига хизмат кўрсатгани учун”) ордени билан мукофотлади.
Маълумот ўрнида, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга расмий ташрифи эртага, 29 май куни якунига етади. Президентлар эртага Хоразм вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь