Шойгу ва Ким Чен Ин Пхеньянда учрашди

Олам

image

Пхеньянда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабар берди

“13 сентябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация Пхеньянда бўлди. Мамлакатларимиз ўртасида давом этаётган стратегик мулоқот доирасида кореялик ҳамкасбларимиз билан икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги кенг кўламли масалалар юзасидан мазмунли фикр алмашилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Шойгуни КХДР давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин қабул қилган.

“Пхеньяндаги учрашувлар Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг жорий йил июнь ойида Пхеньянга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ ўта ишончли, дўстона муҳитда ўтди. Улар ўзлари имзолаган ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги икки томонлама битим қоидаларини амалга оширишга муҳим ҳисса қўшади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шойгу Эронга бориб, мамлакатнинг янги Президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ким Чен Ин Сергей Шойгу Пхеньян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made