Шойгу Эрон Президенти билан учрашди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгуни қабул қилди ва улар икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда IRNA хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув чоғида Пезешкиён бундай келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга чақирган.

“Эрон ва Россия ўртасидаги кўп қутбли дунёни илгари суриш бўйича ҳамкорлик, албатта, глобал хавфсизлик ва тинчликни ривожлантиришга олиб келади”, деган Президент.

Шунингдек, Пезешкиён Эрон Москва билан муносабатларни ривожлантиришга “ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири” сифатида қарашини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Сергей Шойгу Эронни Россия учун “минтақадаги асосий ва стратегик иттифоқчилардан бири” деб атади. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда ривожланиб бораётгани ва истиқболи яхши эканини таъкидлади.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Шойгу режалаштирилган ишчи сафар билан Эронда. У Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиён ва Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Бағирий билан учрашувлар ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made