Шов-шувли финал: Сенегал Африка кубоги соҳибига айланди

Спорт

image

Кеча 18 январь куни Марокаш пойтахти Работ шаҳрида Африка кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Сенегал терма жамоаси мезбон Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

Финал учрашувининг асосий вақтида жамоалар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Асосий воқеалар эса учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. Дастлаб 90+2-дақиқада Сенегал ҳисобни очди, бироқ бош ҳакам ҳужум чоғидаги қоидабузарлик сабаб голни бекор қилди.

90+8-дақиқада Марокаш фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Ушбу қарордан норози бўлган сенегаллик футболчилар майдонни тарк этди. 90+20-дақиқада жамоа сардори Садио Мане жамоадошларини яна майдонга қайтарди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, 90+24-дақиқада Браим Диас пенальтидан фойдалана олмади.

Натижада ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланадиган бўлди. Қўшимча бўлимларнинг 94-дақиқасида Папе Гуэйе томонидан киритилган гол Сенегални ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва Сенегал Африка кубоги чемпионига айланди.

Шу тариқа Пап Тьяв шогирдлари ўз тарихида 2-бор ушбу совринни қўлга киритди

Мақола муаллифи

Теглар

Марокаш Сенегал Африка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг