Шотландиялик 78 ёшли геймер буви Гиннесга кирди
Бу қизиқ
−
14:20 812 2 дақиқа
Шотландиялик 78 ёшли Кэт Боуи оммабоп Fortnite онлайн ўйинининг дунёдаги энг кекса стримери сифатида расман тан олинди. Бу ҳақда “The Straits Times” хабар берди.
Қайд этилишича, тармоқда “grumpygran1948” тахаллуси билан танилган шотландиялик пенсионер Кэт Боуи мунтазам равишда тўғридан тўғри эфирга чиқади ва Fortnite’даги ўзининг ўйин жараёнларини трансляция қилади.
Аёл компютер ўйинларига тўққиз йил аввал невараси сабаб қизиқиб қолган. Невараси момосининг трансляцияларини кимдир томоша қилишига шубҳа билдирганида, у аксини исботлашга қарор қилган. Бугунги кунда 78 ёшли стримернинг каналига 24 мингдан ортиқ киши обуна бўлган. Кэт севимли ўйини қаршисида ҳар куни бир неча соат вақт ўтказишини тан олади.
“Унга ёшлар ҳамжамияти билан мулоқот қилиш ва мураккаб ўйин синовларини қабул қилиш жуда ёқади, жараённинг ўзи эса тетикликни сақлашга ёрдам беради”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Кэт Боуининг тарихи Гиннеснинг рекордлар китобининг видеоўйинларга бағишланган янги сонига киритилади. Рекордчи ҳаммани ёшга эътибор бермасликка ва янги севимли машғулотларни жасорат билан синаб кўришга чақиради, зеро компютер ўйинларини ўйнашни бошлаш ҳеч қачон кеч эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 34 ёшли ирландиялик Эймон Кивни Истанбулдан Ирландиягача оёқ кийимсиз 6 805,83 километр йўл босиб, энг узоқ ялангоёқ саёҳат бўйича жаҳон рекордини ўрнатганди.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь