Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Шомуродовга юқори баҳо қўйилди

Спорт

image

7 мартга ўтар кечаси Европа лигаси 1/8 финали доирасида Италиянинг “Рома” клуби ўз уйида “Атлетик”ни қабул қилиб, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг охирги сонияларда урган голи эвазига ғалабани илиб кетди. Ўйинда Шомуродовнинг хатти-ҳаракатлари 7,3 баллга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда “SofaScore” хабар берди.

Гарчи Шомуродов 71-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган бўлса ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Қизиғи у майдонга тушибоқ, сариқ карточка билан огоҳлантирилди, бироқ шундай бўлса ҳам 29 ёшли ҳужумчининг голи римликларга қимматли ғалабани келтирди.

20 дақиқа атрофида майдонга бўлган ўзбекистонлик футболчи 12 марта тўпга тегинди. У 8 марта шерикларига узатма амалга оширди ва паслардан 7 таси аниқ манзилига етиб борди. Шомуродов тўп учун 3 марта кураш олиб бориб, биттасида ғалаба қозонди. Рақиб дарвозасига йўллаган 1 та аниқ зарбаси эса гол билан якунланди. 

“Рома”-“Атлетик” баҳсининг энг яхши футболчиси сифатида меҳмонлар аъзоси Иньяки Уильямс эътироф этилди ва унинг ўйини 7,8 баллга баҳоланди. “Рома” сафида эса энг юқори баллни Шомуродовнинг голига ассистентлик қилган Салимакерс қўлга киритди. Бельгиялик футболчининг ўйини ҳам худди Уильямс каби 7,8 баллга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, “Рома” ва “Атлетик” ўртасидаги жавоб ўйини 14 мартга ўтар кечаси Испанияда, “Сан-Мамес” стадионида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг