Шомуродовга даъвогарлар сони биттага камайди

Спорт

image

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишда “бўрилар” сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Маълум бўлишича, футболчига қизиқаётган клублар орасида “Болонья” йўқ. “Болонья” спорт директори Жованни Сартори “Sport Ekspress” нашрига берган изоҳида клуб Шомуродов трансферига қизиқиш билдирмаётганини айтиб ўтган.

“Биз Шомуродовга қизиқиш билдирмаяпмиз”, деди Сартори.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда “Рома”да атиги 7 та ўйинда майдонга тушган Элдор Шомуродовнинг трансферига Туриннинг “Торино” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Eldor Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг