Шомуродов “Женоа”да 9-рақамда ўйнамайдиган бўлди
Спорт
−
07 Октябрь 2020
13775Аввалроқ, “Женоа” аъзосига айланган Элдор Шомуродовнинг янги жамоасида 9-рақам остида ўйнаши ҳақида хабар қилгандик.
Аммо, мазкур рақамни “Сассуоло”дан ижара асосида генуяликлар сафига ўтган Жанлука Скамакка олгани маълум бўлди.
Шомуродов эса “Женоа”да 61-сонли футболкада ҳаракат қилади. Бу ҳақда “Ростов” матбуот хизмати қуйидагича изоҳлади.
“Ростов”нинг абадий мухлиси бўлиб қоламан”, дея Элдор Шомуродов клубимиз билан хайрлашди. Энди эса у бизни унутмаган ҳолда Генуяда ўзига рақам танлади.
“61” – Ростов вилоятининг минтақавий рақамли коди ҳисобланади. Элдор айнан мазкур рақам остида янги жамоасида ҳаракат қилади”, деб ёзилган клубнинг Telegram'даги расмий саҳифасига.
Маълумот учун, Шомуродов “Женоа”га 9 млн евро эвазига ўтди. Унинг клубдаги маоши 1 млн еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси