Шомуродовнинг “Женоа”даги маошига аниқлик киритилди
Спорт
−
05 октябр 2020 23067 1 дақиқа
Италиянинг “Женоа” клубига ўтган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов янги жамоасида 1 млн евро маош олади. Дастлаб футболчи бир мавсумда 600-700 минг евро ишлаб топшии айтилганди.
“Спорт Экспресс” маълумотига кўра, “Ростов” 25 ёшли Шомуродов трансферидан 7,5 млн евро ишлаб олган. Шунингдек, собиқ ўйинчиси самарали ўйин кўрсатса, клуб яна 1,5 млн евро бонусга ҳам эга бўлади.
“Ростов” Шомуродовнинг келгуси трансферидан ҳам 15 фоиз улуш олади.
Маълумот учун, Шомуродовнинг “Женоа” билан тузган шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Live
Барчаси