Элдор Шомуродов “Женоа” билан шартнома имзолади

Спорт 6256
image

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов расман Италиянинг "Женоа" клуби футболчисига айланди.

“Женоа” 1995 йил 29 июнь куни Жарқўрғонда туғилган “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовни сотиб олганини эълон қилади. Футболчи 2024 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди”, деб хабар берди итальян клуби.

Маълумот учун, олдинроқ “Женоа” Шомуродов учун 7,5 миллион евро тўлаши, “Ростов” ўйинчининг кейинги сотувидан 15 фоизига эга бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Шомуродовнинг “Женоа”даги йиллик маоши 600-700 минг еврони ташкил қилади. Шомуродов янги клубида 9 рақамда ҳаракатланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 3
t
×