Шомуродов “Ювентус”га ўтадими? “Женоа” президенти жавоб берди

Спорт

image

Италиянинг “Женоа” клуби президенти Энрико Прециози жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Ювентус”га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Италиянинг “Footballnews24” нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Генуя клуби хўжайини Элдорнинг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмаслигини айтган.

“Шомуродов энг камида мавсум якунигача жамоада қолади”, дейди клуб хўжайини.

Аввалроқ, “Ювентус” клуби ўзбекистонлик футболчи, “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. “Ювентус” Элдорни Моратага ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Маълумот учун, жорий мавсум Элдор Италия “А Серия”сида 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилган. Жамоасининг охирги ўйинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шомуродов “Ювентус”

Баҳолаганлар

3044

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг