Шомуродов яна “Рома”да ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Спорт
−
01 Май 10636 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар сафида апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Рома”нинг расмий сайтида клубнинг апрель ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ташкил этилди. Унга кўра, энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар қаторида жамоа дарвозабони Свилар, вингер Матиас Сюле ва ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг номи келтирилган.
Айни вақтга келиб, сўровнома ва овоз бериш жараёни давом этмоқда. Ҳозирча, устунлик ўзбекистонлик футболчи тарафида.
Қайд этиш жоиз, сўровнома мухлислардан тўпланган овоз натижасига кўра аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов февраль ойида ҳам клубда ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.
Live
Барчаси