Шомуродов собиқ клубига қайтиши мумкин
Спорт
−
08 Январь
17029Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби аъзоси Элдор Шомуродовга “Кальяри” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, тез орада Сардиния клуби 29 ёшли Шомуродов трансфери бўйича музокараларни бошламоқчи. Агар “Рома” январда янги ҳужумчи сотиб олса, ўзбекистонлик футболчи катта эҳтимол билан Рим клубини тарк этади.
Қайд этиш жоиз, “Кальяри” Шомуродовга бегона жамоа эмас. Ҳужумчи 2023/24 йилги мавсумда “Кальяри” тўп тепиб, 24 та ўйинда қатнашган ва 3 та гол ва голли узатмага муаллифлик қилган.
Маълумот учун, Шомудоров “Рома” сафида жами 62 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голга ҳаммуаллифлик қилди. “Transfermarkt” томонидан 4 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчининг “бўрилар” билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродовга “Эмполи” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.