Элдор Шомуродовга янги даъвогар пайдо бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Эмполи”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Ди Марцио ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра,  ўзбекистонлик футболчи римликлар мураббийи Клаудио Раньерининг режаларига кирмайди. Шу сабаб, клуб Шомуродовни қишки трансферлар ойнасидаёқ сотиб юбормоқчи. Айни дамга келиб, форвардга асосий даъвогар “Эмполи” жамоаси бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли ҳужумчи “Рома” сафига 2021 йилда келиб қўшилган. Унинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Шомуродов жорий мавсум клуб таркибида, барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг