Шомуродов АҚШ клубига ўтиши мумкин
Спорт
−
14:43 2662 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Ўғуз Ўруч маълум қилди.
MLS вакили “Сент-Луис Сити” клуби “Истанбул Башакшехир” ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Туркиялик журналистнинг маълум қилишича, Америка клуби 31 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчини трансфер қилишни истамоқда. Ҳозирча “Сент-Луис Сити” ва “Башакшехир” ўртасида келишувга эришилгани ёки америкалик клуб расмий таклиф юборгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Шомуродов 2025-2026 йилги мавсумда “Башакшехир” сафида ижара асосида ҳаракат қилди. У Туркия Суперлигасида 32 та учрашувда 20 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширган ҳолда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлганди. Ўзбекистонлик ҳужумчи 2026 йил апрель ойида “Башакшехир”га тўлиқ трансфер қилинди. Клуб билан унинг шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси янги мавсум 1-турида “Кожaэлиспор” дарвозасига гол ургани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси