Шомуродов 80 дақиқа ўйнаган учрашувда “Рома” дуранг қайд этди
Спорт
−
03 Февраль
41363 ферварлга ўтар кечаси Италия А Серияси 23-тури доирасида “Рома” ўз уйида “Наполи”ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Ўйиннинг 29-дақиқасида Леонардо Спинацола меҳмонлар фойдасига ҳисобни очди. Асосий вақтга қўшиб берилган берилган вақтнинг 2-дақиқасида, яъни 90+2-дақиқада римликлар ҳимоячиси Анхелиньо ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мазкур баҳсда “Рома” таркибида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомурдов 80 дақиқа фаол ҳаракат қилди ва захирага олинди.
Шу тариқа, “Рома” ўз очколарини 31 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 9-ўринни банд этмоқда. Сўнгги дақиқаларда ғалабадан қуруқ қолган “Наполи” 54 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди.
LiveБарчаси