Шольц Украинага TAURUS ракеталарини беришга қарши чиқди

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакатининг урушга қўшилиш хавфи сабабли Украинага узоқ масофага учувчи TAURUS қанотли ракеталарининг етказиб берилишини қатъиян рад этди. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни Dpa хабар берди.

"Биз ҳеч қандай тарзда ушбу тизим эришадиган мақсадлар билан боғланмаслигимиз керак", деган Шольц. 

Канцлернинг фикрича, шунинг учун ҳам бундай қуролларни топшириш масаласи ҳали кун тартибида эмас.

"Мени бу баъзи одамларга ҳатто таъсир қилмаётгани, улар бизнинг қилаётган ишимиз урушда иштирок этишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйламаётганидан ҳайратда қолдим", дейди канцлер.

Шунингдек, Германия ҳукумати раҳбари Украинага ҳозир ҳақиқатан ҳам керак бўлган нарса ва ушбу ягона тизим бўйича баҳслар ўртасида "мувозанат йўқлиги"дан ғазабланган.

"Украинага барча мумкин бўлган масофалар учун ўқ-дорилар этишмаяпти, бу Германиядан бўлиши шарт эмас", дейди у.

Қайд этиш жоизки, Германия канцлери олдин ҳам Украина Қуролли кучлари томонидан Россиядаги нишонларга зарба бериш учун ишлатилиши мумкинлигидан қўрқиб, Киевга TAURUS қанотли ракеталари етказиб берилишига бир неча бор қарши чиққан.

Германия Бундестагида ҳукуматга қилинган босимларга қарамай, унинг позицияси ўзгармади. Бундан ташқари, CDU/CSU консерватив партияларининг мухолифат блоки ва мамлакатнинг социал-демократлар, яшиллар ва либераллардан иборат ҳукмрон коалициясининг айрим сиёсатчилари ҳам Киевга TAURUS ракеталари берилишини очиқдан очиқ талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Германия парламенти Украинага узоқ масофага учувчи қурол тизимларини етказиб беришга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Олаф Шольц TAURUS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made