Шоир Фахриёр “хушомадгўй” уюшма аъзолигидан чиққанини эълон қилди
Жамият
−
26 Декабрь
10549Шоир ва таржимон Фахриёр (Фахриддин Низомов) Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.
“Муҳтарам Сирожиддин Саййид, мен бугундан эътиборан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиққанимни эълон қиламан ва аъзолик билетини олиб бориб топшираман – кераги йўқ”, дейди шоир.
Ижодкорнинг ёзишича, уни шу пайтгача уюшмага поликлиника боғлаб турган, лекин охирги марта аллақандай вирус юқтириб олгани сабаб шифохонага борганида шоирни даволашни исташмаган ва “ҳатто антибиотик ёзиб беришни ҳам ўзларига раво кўришмаган”.
“Олдин менга уюшманинг ҳокимиятга хушомадгўйлиги ёқмаётган эди. Энди топшириқ берилган, шекилли, даволашни ҳам исташмаяпти. Омон бўлинг. Барча имтиёзларингиз ўзингизга ва атрофингиздаги хушомадгўйларга сийлов”, дея сўзини якунлаган Фахриёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Ҳурмат” ордени билан тақдирланган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь