Шоҳасан Мирзаматов рақибини “ухлатиб қўйди”
Спорт
−
20 Июль
14737Кеча, 19 июль куни ўзбекистонлик ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов навбатдаги жангида қозоғистонлик Моҳир Мамедовга қарши октагонга чиқиб, ғалаба қозонди.
Олмаота шаҳрида ўтказилган Octagon 60 турнирида Мирзаматов 2-раунднинг 3-дақиқасини якунлаётган пайтда мезбон спортчининг қорнига тизза билан зарба бериб, рақибини октагонга қулатди.
Шундай қилиб, 33 ёшли Мирзаматов фаолиятидаги 13-ғалабасини тантана қилди.
Маълумот учун, Мирзаматов навбатдаги жангини яна бир қозоғистонлик таниқли MMA устаси Георгий Кичигинга қарши ўтказиши кутилмоқда. Octagon 60 турнирида Мирзаматов ва Кичигин шу йил октябрь ёки ноябрь ойида жанг қилишга келишиб олди.
LiveБарчаси