Шоҳасан Мирзаматов МПЛ 9'да жанг қилмайди
Спорт
−
02 Апрель 2024 6769 1 дақиқа
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Шоҳасан Мирзаматов Муродов профессионал лигасининг 9-турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Мирзаматов 19 апрель куни Octagon 57 турнирида қатнашаётгани ва МПЛ билан вақт интервали қисқалиги боис, май ойида ўтказиладиган МПЛ 9'да жанг ўтказмайди.
Шунингдек, Мирзамаматовнинг турнирдаги рақиби ҳам ўзгарди. 19 апрель куни 33 ёшли жангчи озарбайжонлик Эмин Шарифов билан баҳс олиб бориши керак эди, бироқ Шарифов жароҳати боис Мирзаматовга қарши октагонга кўтарила олмайди.
Катта эҳтимол билан Octagon 57 мусобақасида ўзбекистонлик жангчига эронлик спортчи рақиблик қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь