Шимолий кореялик футболчилар Ким Чен Ин билан йиғлаб кўришди (видео)

Спорт

image

Шимолий Корея Президенти Ким Чен Ин мамлакатнинг аёллар футболи бўйича миллий терма жамоаси ҳамда “Наегоҳянг” клуби футболчилари билан учрашди. Бу ҳақда KCTV хабар берди. 

Маълум қилинишича, спортчилар мамлакат раҳбарини олқишлар ва кўз ёшлари билан кутиб олган. Учрашув лавҳалари Шимолий Корея давлат телеканали орқали намойиш этилди.

Аввалроқ, ҳам Ким Чен Ин 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё кубоги ҳамда ОФК Аёллар Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан жамоалар футболчилари ва мураббийлари билан учрашган эди.

Телелавҳада Ким Чен Иннинг дастлаб миллий терма жамоа аъзолари, сўнгра эса “Наегоҳянг” клуби футболчилари билан қўл бериб кўришгани акс этган. Кадрларда спортчиларнинг қувончдан кўзларига ёш олиб, давлат раҳбарини олқишлар ва қарсаклар билан кутиб олаётгани кўринган. Қўл бериб кўришгандан кейин ҳар бир футболчи Ким Чен Инга таъзим қилган.

Учрашув якунида Шимолий Корея раҳбари ҳар икки жамоа билан эсдалик суратига тушган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 май куни ОФК Аёллар Чемпионлар лигаси ярим финалида “Наегоҳянг” Жанубий Кореянинг “Сувон” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Бу икки давлат аёллар клублари ўртасида Жанубий Кореяда ўтказилган илк расмий учрашув бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг