Шимолий Корея янги турдаги ракета учирди
Олам
−
02 Июль
4705КХДРда кеча, 1 июль куни янги “Хвасонгпо-11да-4.5” тактик баллистик ракетаси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
“Ушбу турдаги ракета оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик каллакка мўлжалланган”, дея таъкидлайди агентлик.
Қайд этилишича, ракета парвоз барқарорлиги ва зарбалар аниқлигини текшириш учун минимал (90 км) ва максимал (500 км) масофада учирилган.
1 июлга ўтар кечаси Жанубий Корея ҳарбий қўмондонлиги Шимолий Кореядан шарқий йўналишда номаълум баллистик ракета учирилганини қайд этганини маълум қилди. Кейинроқ қўмондонлик яна бир ракетанинг учирилишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни эрталаб Пхеньян Япон денгизи томон ракета учирганди. Шимолий Корея ечиб олинадиган каллакларга эга ракеталарни муваффақиятли синовдан ўтказганини даъво қилди.
LiveБарчаси