Шимолий Корея декабрда чет эллик сайёҳлар учун чегарани очади

Олам

image

Шимолий Корея мамлакат шимоли-шарқидаги Самжиён шаҳрига, шунингдек, мамлакатнинг қолган қисмига халқаро туризмни қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий сайёҳлик компанияларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Ушбу ҳаракат узоқ йиллар давомида қатъий амалда бўлган COVID чегара назоратидан сўнг чет эллик сайёҳлар учун КХДР чегараларни  қайта очишга тайёр эканлигидан далолат беради.

“Биз маҳаллий ҳамкоримиздан 2024 йил декабрь ойидан Самжиён ва мамлакатнинг қолган қисмига сайёҳлик расман қайта тикланиши ҳақидаги тасдиқни олдик”,  дейилади Пекинда жойлашган Koryo Tours веб-сайтида.

Ўтган йили Шимолий Корея ва ундан ташқарида халқаро рейслар тикланди. Россиялик сайёҳларнинг кичик гуруҳи февраль ойида мамлакатга шахсий тур таркибида учиб борди. Июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин Олий даражадаги хорижий расмий сифатида мамлакатга ташриф буюрди.

“Ушбу хабарни эълон қилиш учун тўрт йилдан кўпроқ вақт кутган Koryo Tours яна бир бор Шимолий Корея туризмининг очилишидан жуда хурсанд”, дейди фирма расмийлари.

Шимолий Корея Хитой чегараси яқинидаги Самжиён шаҳрида “социалистик утопия” деб атаган шаҳарни ва янги квартиралар, меҳмонхоналар, тоғ-чанғи курорти, савдо, маданий ва тиббий муассасалар билан “юқори маданиятли тоғ шаҳри намунасини” қурмоқда.

Раҳбар Ким Чен Ин июль ойида ўзининг “Самжиён” лойиҳасига “масъулиятсиз” муносабатда бўлгани учун баъзи юқори лавозимли амалдорларни ишдан бўшатган ёки лавозимини пасайтирган эди.

Яна бир сайёҳлик агентлиги KTG Tours ҳам жорий қишдан сайёҳлар Самжиёнга боришлари мумкинлигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея COVID Самжиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг