Шифокорлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлади
Саломатлик
−
28 Март 2020
52113Америка Офталмология академиясининг шифокорлари коронавируснинг янги симптомларини аниқлашди. Уларнинг маълум қилишича, кўз шиллиқ қаватини яллиғланиши коронавирус инфекциясининг белгиси бўлиши мумкин.
Шифокорларнинг айтилишича, Хитойда коронавирус билан касалланган 1099 беморнинг 19 тасида кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши аниқлаган. Ушбу статистика мамлакатдаги 30 та шифохонанинг маълумотига таяниб олинган.
Таъкидланишича, фақатгина COVID-19 кўз касаллигига сабаб бўлмайди. Лекин бундай пайтда ҳушёрликни ошириш талаб қилинади.
Маълумот учун, қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик, терлаш, нафас қисиши ва баъзида кўнгил айниши коронавируснинг кенг тарқалган аломатлари ҳисобланади. Агар ўзингизда ушбу аломатларни сезсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз талаб қилинади.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь