Шифокорлар коронавируснинг энг кўп учрайдиган асоратини аниқлади
Олам
−
07 Декабрь 2020
10634Коронавирус инфекциясининг асоратлари орасида энг кўп учрайдиган ҳолат қон босимининг ўзгариши ҳисобланади. Бу ҳақда шифокор иммунолог-аллергист Владимир Болибок маълум қилган.
“Менинг нуқтаи назаримдаги барча беморларда кўрадиган нарса – бу қон босимининг кўтарилиш тенденцияси”, дейди мутахассис.
Болибок буни қон-томир тизимининг шикастланиши ва бутун танадаги қон-томир деворлари эластиклигининг пасайиши билан изоҳлади. Бундай оқибатларнинг қанчалик узоқ муддатли бўлишини аниқ айтиш қийин.
Тиббиёт фанлари номзоди Зухра Павлованинг таъкидлашича, COVID-19 дан тузалиб кетганлар тузалганларидан кейин, ҳатто жазирамада ҳам совуқ қотишлари мумкин. Шифокорнинг таъкидлашича, совуқ ейиш билан оғриган беморлар буни кўпинча COVID-19 қайталаниши билан адаштиришади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь