Шиа отрядлари Суриядаги АҚШ базасига ракета ҳужуми уюштирди – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

24 мартдан 25 мартга ўтар кечаси Эронпараст шиа тузилмалари жангарилари Дайр-аз-Зор вилоятидаги Конико газ кони яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига камида тўққизта ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Дубайдан трансляция қилувчи “Al Hadath” телеканали хабар берди.

Телеканалга кўра, аввалроқ Эль-Омар нефть кони яқинидаги ҳарбий базага ракета ҳужуми уюштирилган. Ҳужумнинг оқибатлари ва мумкин бўлган йўқотишлар ҳақида маълумот берилмаган.

Шунингдек, бунга жавобан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолётлари кўтарилган, улар ҳужумчиларни қидириш учун ҳудудда ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, 2015 йилдан бери Қўшма Штатлар мамлакат шимоли-шарқида Сурия Демократик кучлари курд отрядлари томонидан назорат қилинадиган тўққизта ҳарбий база қурди.

Улардан тўрттаси Дайр-аз-Зордаги нефть конлари яқинида, яна бештаси қўшни Хасек вилоятида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни АҚШ ҳарбийлари Суриядаги Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси билан алоқадор нишонларга бир қатор ҳаво ҳужумларини бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия ҳарбий база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг