Шерзодхон Қудратхўжа ММБ раислигидан кетди

Жамият

image

Журналист, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимда 2022 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.

Шерзодхон Қудратхўжадан бўш қолган ўринни олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев эгаллади. 

Маълумот учун, Одилжон Тожиев давлат бошқаруви тизимида, хусусан Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 

Шерзодхон Қудратхўжанинг нима сабабдан лавозимини тарк этгани ҳозирча маълум эмас. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзодхон Қудратхўжа Миллий медиа бирлашмаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг