Шерзод Шерматов Фарҳод Эрмановни кўкрак нишони билан тақдирлади
Жамият
−
05 Октябрь 2020
7209Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановни таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлари учун “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
Хоразм вилояти ҳокимини тақдирлаш учун ўтказилган маросимда вазир Шерматов сўзга чиқиб, маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида амалга оширилган ишлар, мактабларга ичимлик сувини тозалаб берувчи қурилманинг ўрнатилиши, мактаб ҳожатхонаси таъмири, сунъий қопламали спорт майдончаларининг қурилишидаги ташаббуси, шунингдек, умумтаълим мактабларига SATT платформасининг ўрнатилиши ва бу орқали мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик ишларини тизимли йўлга қўйишдаги хизматларини эътироф этган.
Қайд этилишича, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 543 та мактаб ҳожатхоналари таъмирланиб, шундан 86 таси янгидан қурилган. Таълим муассасалари тоза ичимлик сув билан таъминланган, 68 та мактабда иситиш тизимини янгиланган. Шунингдек, мактабларнинг узлуксиз интернет тезлигини ошириш учун оптик толали тармоқ билан таъминланган
Мактабларда тадбиркорлар жалб қилиниб, сунъий қопламали спорт майдончаларининг қурилган, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришга тайёргарликларини ташкил қилиш учун зарур бўлган SATT (самарали автоматлаштирилган таълим тизими) платформасини вилоятдаги барча мактабларга ўрнатилган.
LiveБарчаси