Шерзод Асадов Қозоғистоннинг етакчи ОАВ раҳбари билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 25 февраль куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Қозоғистоннинг “Tengrinews”, “Massaget”, “Vesti”, “Жулдыз FM”, “Tengri FM” ва бошқа кўплаб етакчи оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган “Alash Media Group” холдингининг асосчиси ва бош директори Зауре Казибаева билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Билдирилишича, учрашув давомида икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Шунингдек, учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доирасини батафсил муҳокама қилинган.

“Бу қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди” дея қўшимча қилган Асадов.

Шу билан бирга, томонлар оммавий ахборот воситаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, контент алмашиш, пресс-турлар уюштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бой тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда илгари суришда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг