Ўзбекистонга хориждан валюта кириши 217 млн долларга камайди

Жамият

image

Республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Трансчегаравий пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн долларга ёки 7 фоизга камайган.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 млн доллар ёки 8 фоизга камайди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2,5 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 млн долларга (ёки 6 фоизга) камайди.

Таъкидлаш керакки, хориждан валюта келишининг камайиши дунёда авж олган коронавирус пандемияси билан боғлиқ. Пандемия сабаб хориждан пул жўнатувчи ўзбекистонликлар ишсиз қолди. Бу эса уларнинг даромади ва пул оқимига таъсир кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта Макарказий банк

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг