Шайхонтоҳурдаги уйлардан бирига ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
16 Февраль 1605 1 дақиқа
Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги уйлардан бирига ўт кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:51 да Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:54 да етиб борган. Ёнғин соат 21:29 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 2 фуқаро тан жароҳати олган.
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль