Андижондаги “дом”да портлаш бўлди. Жабрланганлар бор (видео)
3-саҳифа
−
08:06 2725 1 дақиқа
Кеча, 11 февраль куни Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:55 да 112 тизими орқали шаҳарнинг “Нодирабегим” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан вилоят ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган. Чақнашдан сўнг ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Чақнаш оқибатида 2 фуқаро тан жароҳати олган.
Хабарларга кўра, портлаш жойига ФВБ масъулларидан ташқари вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам етиб борган ва вазиятни кўздан кечирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Тинчлик” МФЙда икки қаватли бинода портлаш содир бўлганди.