Бухорода кўп қаватли уй портлаб кетди. Жабрланганлар бор

3-саҳифа

image

Бугун, 31 январь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Тинчлик” МФЙда икки қаватли бинода портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:23 да “Тинчлик” МФЙ “Шўробод” кўчасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ ортидан чақнаш содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 3 қаватли уйда ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг