Шайхонтоҳурда 9 ёшли қиз ЙТҲда ҳалок бўлди

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида оқибати ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Шайхонтоҳур туманининг Кўксарой кўчасида соат 11:30 да 58 ёшли Ҳусниддин Х. Captiva автомобилида пиёдани уриб юборган. 9 ёшли М. йўлнинг ҳаракат қисмига кутилмаганда чиқиб келган. Ҳайдовчи ҳам тўхташга улгурмаган.

ЙТҲ натижасида қизалоқ олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ибн Сино-1 массивида яшовчилар билан суҳбатлашиб, болаларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга ўргатиш кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Шайхонтоҳур

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг