Шайх Алижон қори оғир жудоликка учради
Жамият
−
22 Июль 2025 81649 1 дақиқа
Кеча, 21 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумнинг синглиси оғир хасталикдан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳума Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида жойлашган Ал-Азҳар университетида таҳсил олган.
“Шунингдек, “AlQuran” мобил иловасидаги “Al-Fatiha online” дастурининг узтозаларидан бўлиб, кўплаб аёлларнинг қироатини тўғрилашга ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этиш лозим”, дейилади идора хабарида.
Марҳума узоқ вақт давомида оғир дард билан курашиб келган.
Қайд этилишича, марҳуманинг жаноза маросими бугун, 22 июль куни аср намози вақтида – соат 17:45 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Бойларовул қишлоғидаги хонадонида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025