Қосим-Жомарт Тоқаев Назарбоевнинг қарорига ўзгартириш киритди
Жамият
−
22 Март 2019
18178Бугун, 22 март куни Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат ишида ишловчи ходимларнинг ойлик маошини оширишни 1 июнь ойига кўчириш бўйича кўрсатма берди.
“Ҳукуматга бюджет соҳасида кам ҳақ тўланувчи ходимлар иш ҳақини оширишни 2019 йил 1 июлдан 1 июнга кўчириш тўғрисида топшириқ бердим. Бу қарор бир миллиондан ортиқ давлат хизматчиларининг ҳаётига бевосита таъсир қилади”, дейилади Тоқаевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, жорий йилнинг февраль ойида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 2019 йил 1 июлдан бошлаб ижтимоий соҳа ходимларига иш ҳақи 30 фоизга оширилиши тўғрисидаги қарорни имзолаганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 март куни Нурсултон Назарбоев мамлакат президентилигини топшириб, истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Парламент Сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев эгаллади. Сенат раислигига эса Дариға Назарбоева сайланди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь