Қўйнидан тўкилса, қўнжига – Назарбоевнинг қизи Сенат раиси бўлди
Олам
−
20 Март 2019
13933Бугун, 20 март куни Қозоғистон Парламенти Юқори палатасининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси собиқ раиси Дариға Назарбоева овоз бериш натижаларига кўра, Сенат спикери этиб сайланди.
Сенат раиси лавозимига номзод Қозоғистон президенти томонидан кўрсатилади. Сенат раиси палаталар умумий йиғилишида Юқори палата депутатлари томонидан сайланади.
Маълумот учун, Дариға Назарбоева Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизидир.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 март куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Преизиденти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқиб, ўз лавозим ваколатлари Сенат спикери Қосим-Жомарт Токаевга топширди.
Бугун, 20 март куни Сенатнинг собиқ раиси Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон президенти сифатида қасамёд қабул қилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь