Қозоғистоннинг янги Президенти қасамёд қабул қилди
Олам
−
20 Март 2019
32119Хабарингиз бор, кеча, 19 март куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Преизиденти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқиб, ўз лавозим ваколатлари Сенат спикери Касим-Жомарт Токаевга топширган эди.
Бугун, 20 март куни Касим-Жомарт Токаев лавозимга киришди. У давлат бошқарувига киришиш олдидан, Қозоғистон халқ олдида қасамёд қабул қилди.
Маросим Қозоғистон Республикаси Миллий Гвардияси фахрий қоровулларининг Парламент мажлислар залига мамлакат байроғи, герби ва Конституциясини олиб кириши билан бошланди.
Шундан сўнг залга Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ва Касим-Жомарт Токаев кириб келди.
У сўзга чиқиб, “Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси президентига юклатилган юксак вазифаларни виждонан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан”, деди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь