Шавкат Умурзоқовга янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
11:19 2664 1 дақиқа
Фатҳулла Убайдуллаевич Ниғмонов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари – пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг янги маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Фатҳулла Ниғмонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2012 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини геодезик ҳисоблаш ва бошқа тармоқлар муҳандислиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ниғмонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У меҳнат фаолияти давомида Юнусобод тумани ҳокимлигида турли масъул лавозимларда, Бектемир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг 10 та тумани ҳокимига нисбатан коррупсион ҳолатлар назоратини амалга ошириш мақсадида хизмат текшируви ўтказилиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси