Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими бўлди
Жамият
−
03 Апрель
170862023 йилнинг март ойидан бери Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Шавкат Умурзоқов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоизки, олдинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этишини маълум қилганди.
Маълумот учун, Шавкат Умурзоқов 1979 йилда туғилган. 2011 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг сентябригача Тошкент вилояти прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 2013-2018 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини бошқарган. Умурзоқов “Ўзавтосаноат” компанияси раиси лавозимида ҳам ишлаган.