Ўзбекистон сайёҳлар учун Wi-Fi сифатини яхшилайди
Жамият
−
14 Август 2019 8670 1 дақиқа
Ўзбекистонда мамлакатга келаётган сайёҳлар учун симсиз Wi-Fi сифатини яхшилаш режалаштириляпти. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан 4 мб/сдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам 4 мб/сдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.
Қайд этилишича, мазкур қадам туристик “ақлли шаҳар”ни яратиш босқичларидан биринчиси ҳисобланади, бу ерда юқори технологиялар инфратузилма ва хизматларни яхшилаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш йўлида хизмат қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь