Қалблардаги сукунат (фоторепортаж)
Олам
−
11 Апрель 2020
9832Ухань – дунё мувозанатини изидан чиқишига сабабчи бўлган зарранинг "ватани". Коронавирусга қарши жангга кирган дастлабки шаҳар. Вирус билан курашда 3 200 дан ортиқ қурбон берган макон.
Шаҳарда деярли 2 ойдан ортиқ карантиндан сўнг илк оммавий тадбир мотам бўлди. Уханликлар янги коронавирус билан курашда ҳалок бўлган одамларни ёд этиб кўчаларга чиқишди. Ушбу жараённи қуйидаги фотолавҳаларда акс этган кўриниши беихтиёр қалбларга сукунат олиб киради.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor