Ўзбекистон грант асосида хорижга кетиб, қайтмаган “Умид”чиларни қайтара оладими?
Интервью
−
23 Декабрь 2019
10693“Чет элда ишлаётган кадрларимизнинг аксарияти янги йил арафасида яқин қариндошларини кўриш учун, албатта, келишади. Бу имкониятдан биз ҳам унумли фойдаланамиз. Яқиндан танишиб оламиз. Улар ҳам “Умид” жамғармасида ўқиб, ҳозирда Ўзбекистонда давлат ташкилотларида ишлаётган кадрлардан билан ўзаро фикр алмашишлари мумкин бўлади”, дейди Шерзод Шерматов QALAMPIR.UZ микрофони қаршисида.
Шерзод Шерматов суҳбатда 2020 йилнинг 3-4 январь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференцияси ҳақида сўз очди.
“Мазкур конференция қаерда бўлади, мавзулари қандай, унда қатнашиш учун қай тартибда рўйхатдан ўтилади ва бошқа саволларга тўлиқ маълумотлар берилган.
Ўзбекистонда Президент бошчилигида янгиланиш жараёнига ўтиш устида ишлар олиб борилмоқда. Янгиланиш жараёнига ўтиш учун янгича фикрлайдиган кадрлар керак. Тан олишимиз керак, кўп кадрларимиз чет элда юришибди. Интернет орқали кўриш бошқа, ҳақиқий ҳаётда келиб, ўзгаришлар ростан ҳам бўляптими ёки йўқ ўз кўзи билан кўргани бошқа. Нима қилсам, Ўзбекистон ривожланиши учун ўз ҳиссамни қўша оламан, деган саволга жавоб олиш учун ўтказилаётган конференция улар учун катта имконият ҳисобланади.
Маълумот учун, 2020 йилнинг 3-4 январь кунлари Тошкент шаҳрида бўладиган “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси ҳақида тўлиқ маълумот ушбу манзилда берилган.
“Умид” жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, 1997-2003 йиллар мобайнида бир неча салоҳиятли, илмли кадрлар халқаро олий таълим муассасаларида ўқиш учун “Умид” жамғармаси гранти орқали кетишган. Бироқ уларнинг аксарияти айрим сабабларга кўра хориждан қайтгани йўқ.