Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистон
−
04 Июль 2020 16473 1 дақиқа
Бугун, 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ошиб, 9611 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3275 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь
Қора денгизда дрон кемага ҳужум қилди
15 Ноябрь