Коронавирус қурбонлари сони 10 мингдан ошди. Италия Хитойдан ўзиб кетди
Олам
−
20 Март 2020
13870Сўнгги вақтларда коронавирус пандемияси ўчоғига айланиб қолган Италия пневмониядан қурбон бўлганлар сони бўйича вирус пайдо бўлган Хитойдан ўзиб кетди.
Бугун, 20 март маълумотларига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 245 652 нафарга етди. Коронавирус инфекцияси 180 та мамлакатга кириб борди.
Коронавирусдан вафот этганлар 10 050 нафарга етди. Бу борада Италия (3405 киши) Хитойдан (3248) ўзиб кетди. Эронда коронавирусдан вафот этганлар 1284 нафарга етди.
COVID-19 вирусидан шифо топганлар 88 437 нафарга етди. Вируснинг ўлимлилик даражаси 10 фоизга етди. Ҳозирда 7378 киши оғир аҳволда қоляпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 23 нафарни ташкил этмоқда.