Энг кўп абитуриент ҳужжат топширган ОТМ маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони 800 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Республика Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида маълум қилди.

Бугунги кунда қуйидаги олий таълим муассасалари, таълим йўналишлари ва ҳудудларга абитуриентлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган (танлов) олий таълим муассасалари 3 талиги:

1) Андижон тиббиёт институти бир ўринга 18.69 нафар абитуриент;
2) Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали бир ўринга 18.57 нафар абитуриент;
3) Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали бир ўринга 15.11 нафар абитуриент.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган таълим йўналишлари 3 талиги: 

1) “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” – 62 023 нафар абитуриент;
2) “Мактабгача таълим” – 60 368 нафар абитуриент;
3) “Жисмоний маданият” – 33 942 нафар абитуриент;

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган ҳудудлар 3 талиги:

1) Қашқадарё вилояти – 91 476 нафар абитуриент;
2) Самарқанд вилояти – 88 496 нафар абитуриент;
3) Фарғона вилояти – 75 956 нафар абитуриент.

“Жорий ўқув йилида тест синовларини ўтказиш учун Тошкент шаҳри ва мамлакат ҳудудлари марказларида 69 та юқори сиғимли бинолар танлаб олинди.

Танлаб олинган 69 та биноларда бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат тест маркази мутахассислари томонидан тест синовларини шаффоф ва холис, кенг жамоатчилик ва ота-оналарга онлайн кузатиш имконини берадиган шароитларни яратган ҳолда ўтказилиши учун ташкилий ишлар олиб борилмоқда”, деб ёзди Азиз Абдуҳакимов.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Абитуриент

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг