Яшнободда МОда ягона аёллардаги саратонни даволовчи марказ очилади

Жамият

image

Пойтахт Тошкентнинг Яшнобод туманида Марказий Осиёда ягона бўлган Аёллар соғломлаштириш маркази қурилмоқда. Ушбу марказ жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокими Ҳожиарбар Тиллашайхов “Спутник” мухбирига сўзлаб берган. 

Ушбу аёллар саломатлиги репродуктив маркази – аёллар соғлиғини муҳофаза қилишга ихтисослашган замонавий муассаса бўлиб, бунда аёллар саратон касаллигига қарши даволанишлари мумкин. 

Шунингдек, марказда бепуштлик, эстетик жарроҳлик амалиёти ҳам амалга оширилади. Марказ раҳбари Дилором Давлетованинг айтишича, муассасага ҳамшираларни бу марказда ишлашга тайёрлаш учун Россия ва Германиядан мутахассислар жалб қилинган. 

Германиядан келтирилган қимматбаҳо тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу муассаса Марказий Осиёда ягона бўлиши таъкидланмоқда. 

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида 75,8 мингта ўлим қайд этилган. Вафот этганларнинг   62,1%и – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5%и – ўсимталардан, 5,3%и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,5%и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,4%и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш  ва жароҳатланишлардан, 1,4%и – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,8%и – бошқа касалликлардан вафот этган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод тумани Ҳожиарбар Тиллашайхов Аёллар соғломлаштириш маркази

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг