Наманганнинг Тўрақўрғонида ҳам коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 30 май куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 258 нафарга етди. Тўрақўрғон туманида янги икки ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штабининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар берилди.

Беморлардан бири 1963 йилда туғилган эркак, иккинчиси 1992 йилда туғилган аёл бўлиб, ҳар икки ҳолат ҳам карантин муассасасида қайд этилган. Тўрақўрғонда бугунгача коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаганди.

Бугун вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши вафот этган.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 7 киши даволанмоқда.

Бугунгача Ўзбекистонда 3488 кишида коронавирус аниқаланганди. Уларнинг 2728 нафари бутунлай соғайган ва 14 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг