АҚШ Эроннинг сара ҳарбий бўлинмаси генерали Сулаймонийни ўлдирди
Олам
−
03 Январь 2020
14641Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) махсус “Қудс” бўлинмаси генерали Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдодга авиазарбаси вақтида ҳалок бўлди.
Эроннинг IRINN давлат телеканали Қосим Сулаймоний вафот этганини тасдиқлади. Телеканал маълумотига кўра, генерал вертолёт зарбаси вақтида ҳалок бўлган.
Бундан аввалроқ, Ироқнинг шиа мухолифлари “аль-Хашд аш-Шааби” Бағдод аэропортига ҳаводан ҳужум вақтида ўзининг 5 аъзоси ва 2 нафар меҳмон ҳалок бўлганини маълум қилганди. Ҳалок бўлган меҳмонлардан бири АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Бағдоддаги Америка элчихонасига ҳужумни уюштиришда айблаган Абу Маҳди аль-Муҳандис, иккинчиси Қосим Сулаймоний бўлган.
Таъкидланишича, Сулаймоний шахси бармоғидаги узукдан аниқланган.
Маълум қилинишича, ал-Муҳандис аэропортга самолёти ё Ливандан, ё Суриядан келган Сулаймонийни кутиб олишга соқчилар таркибида келган. Зарба Сулаймоний самолётдан чиқиши билан берилган.
Пентагон ҳам Сулаймоний қурбон бўлганини тасдиқлади ва операцияга буйруқ шахсан АҚШ Президенти Дональд Трампдан келганини маълум қилди.
“Associated Press” нашри Сулаймонийнинг ўлдирилиши Яқин Шарқдаги бурилиш лаҳзаси бўлиши ва Эрон ҳамда у томонидан қўллаб-қувватланувчи кучлар томонидан Исроил ва АҚШдан ўч олишга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
LiveБарчаси